Жамият | 20:41 / 26.01.2016
5761
1 дақиқада ўқилади

Саёҳатчи типратикан Инстаграмнинг янги юлдузига айланди

Калико лақабли саёҳатчи типратикан Инстаграмнинг янги юлдузига айланди. Айни вақтда унинг тармоқдаги саҳифасига 82 мингдан ортиқ киши обуна бўлган.

2 ёшли Калико АҚШ бўйлаб ўз хўжайини билан саёҳат қилмоқда. Унинг хўжайини ўз шахсини маълум қилмаган. У типратикан билан саёҳати жараёнларини Калико учун очилган алоҳида саҳифага жойлаб бормоқда.

"Суратлардан кўриш мумкинки, бу саёҳат типратиканга жуда ёқмоқда", дея қайд этилади Mashable сайтида.

Шу вақтгача бу сайёҳлар Вашингтон, Флорида, Жанубий Каролина, Монтана ва бошқа бир қатор штатларда бўлишга улгуришган.

The Mirror нашри бу типратиканни "саёҳат ишқибози ва ёқимто" деб атаган. Газетанинг ёзишича, унда "мухлислар армияси" пайдо бўлди. Хўжайиннинг ёзишича, у саҳифани очишдан олдин, Каликонинг бу қадар машҳурликка эришишини кутмаганди.