Ўзбекистон | 16:40 / 26.01.2016
5655
1 дақиқада ўқилади

«Тошшаҳартрансхизмат» жамоат транспортлари иштирокида юз берган ЙТҲ бўйича изоҳ берди

Тошкентда 25 январь куни уч автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз бергани тўғрисидаги ахборотга изоҳ берилди. UZ24 сайтининг «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компаниясига асосланиб хабар беришича, ҳодиса уч автобус эмас, балки Isuzu автобуси ва «Газель» русумли микроавтобус иштирокида юз берган.

Кеча, 25 январь куни, «Тошкент» (Шимолий) вокзалидаги шаҳар жамоат транспортлари иштирокида ЙТҲ юз берган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, "Isuzu" автобуси ва "Mercedes-Benz" русумидаги икки автобус бир кўприкни "бўлишолмаган"и ҳақида хабар берилганди.

Аслида ушбу йўл транспорт ҳодисаси 81-йўналиш бўйлаб ҳаракатланадиган "Isuzu" автобуси ва 193-рақамли йўналишли такси иштирокида содир бўлгани айтилди. Авария жойида автобусларнинг бир жойда тўпланиб қолиши натижасида йўлда тирбандлик юзага келган.

"Автоҳалокат оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳодиса айбдорлари қатъий равишда жазоланади", деб хабар қилади «Тошшаҳартрансхизмат».