Жамият | 14:37 / 26.01.2016
3969
1 дақиқада ўқилади

Хабаровск ўлкасида 40 киши муз устида очиқ денгизга чиқиб кетди

Россиянинг Хабаровск ўлкасидаги Ванино порти, Мучка бухтасида устида 40 киши ва 28 автомобиль турган муз қирғоқдан ажралиб чиқиб, денгизда чиқиб кетди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, айни пайтда қутқарувчилар 35 кишини қирғоққа олиб чиққан, музни қирғоққа олиб келиш бўйича ишлар давом этмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш