Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Қозоғистон қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига 1.7 млрд доллар инвестиция киритади
Қозоғистон ва Хитой қишлоқ хўжалиги соҳасида умумий қиймати 1.735 млрд долларга тенг жами 19 лойиҳани амалга оширади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Карим Масимовнинг расмий сайтида хабар қилинди.
Хитойлик инвесторлар билан ҳужжатларни имзолаш маросими чоғида қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Гулмира Исаева лойиҳаларнинг 12таси Шарқий Қозоғистон ва Олмаота вилоятларида амалга оширилишини маълум қилди.
“Логистика нуқтаи назаридан бу энг асосий минтақалар, негаки Хитой билан умумий чегарага эга”, - таъкидлади у. Хитой инвесторлари қаторида CITIC, Rifa Holding Group, AIJIU, COFCO корпорациялари бор. Исаеванинг қўшимча қилишича, лойиҳаларнинг кўпчилиги чорвачилик ва деҳқончилик маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш соҳасига алоқадордир.