Жамият | 20:46 / 27.01.2016
6208
1 дақиқада ўқилади

Актриса Риз Уизерспун ўзига ўхшаш мушукни топди

Голливудлик актриса Риз Уизерспун юз кўриниши уникига ўхшаш мушукни топганини маълум қилди. У бу мушукни инстаграмда намойиш қилди ҳамда унга “Интернетни ёқтираман. Мен ўзим билан ўхшашликни кўраяпман. Сизчи?” дея мушук билан ўхшашлигини таъкидлаган ҳолда изоҳ қолдирди.

“E! Online” нашрининг маълум қилишича, актрисанинг “нусхаси” рагамаффин зотидаги мушук бўлиб, унинг лақаби Шарлотта ҳамда у “Уильям ва Чарли” мушуклар дуэтининг иштирокчиси ҳисобланади.

Нашрнинг таъкидлашича, 2016 йил машҳур инсонларга ўхшаш мушуксимонлар вакилларининг йили бўлмоқда. Ҳаммаси “Юлдузлар жанглари”нинг янги қисмида бош ёвузнинг ролини ижро этган актёр Адам Драйвердан бошланган. Унга ўхшаш мушук интернет юлдузига айланганди. Бу мушукнинг қулоғи ва бурни Драйверникига ўхшаш деб ҳисобланади.