Жаҳон | 07:20 / 27.01.2016
5754
2 дақиқада ўқилади

Дональд Трамп: АҚШ иқтисодиётидаги пуфак яқинда ёрилиб кетади

АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп АҚШ иқтисодиётини “у мерос сифатида олишни истамайдиган пуфак” билан қиёслади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

Трампнинг ишонишича, иқтисодиётдаги бу пуфак яқин орада ёрилиб кетади ва у АҚШ президенти этиб сайланадиган бўлса, уни мерос сифатида олишни истамайди.

“Биз пуфакда турибмиз. Тўғрисини айтганда, пуфак ёриладиган бўлса ҳам, умид қиламанки, бу мен президент бўлгунча содир бўлади. Мен уни ва унинг оқибатларини мерос сифатида олмоқчи эмасман. Мен буни президент бўлганимдан бир кун кейин эмас, президент бўлишимдан бир кун олдин юз беришини истаган бўлардим”, деб айтди Трамп.  

Трамп, шунингдек, бугунги АҚШ фонд биржасига қараш ва уни ўтган ҳафтадаги кўрсаткичлар билан таққослашга чақирди.

“Биз шу бир ҳафта ичида қанча кўп нарса йўқотдик”, деб айтди Трамп.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш