Жамият | 12:19 / 27.01.2016
1723
1 дақиқада ўқилади

Financial Times журналистлари 30 йилдан буён биринчи марта иш ташлаш ўтказишади

Британиянинг Financial Times газетаси журналистлари жамоаси нафақа мажбуриятларини бажариш талаблари остида иш ташлаш ўтказмоқчи. Бу ҳақда Журналистлар миллий касаба уюшмаси хабар бермоқда.

France-Presse агентлигининг маълум қилишича, иш ташлаш 30 йилдан буён биринчи марта ўтказилмоқда. “Financial Times журналистлари 24 соатлик иш ташлашга тайёр, - дейилади баёнотда. – Nikkei газетасининг сотилишидан сўнг раҳбарият нафақа мажбуриятларини бажаришдан бош тортди ва музокаралар тўхтади”.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш