Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Технология | 22:52 / 27.01.2016
4690
1 дақиқада ўқилади
Флоридадаги стадионда дронлар пойгаси уюштирилди
Quartz нашри дронлар пойгаси видеосини чоп этди. Ушбу видео дронлардан бири томонидан олинган. Пойга Флоридадаги стадионлардан бирида бўлиб ўтди.
Соатига 128 км тезлик билан ҳаракатлана оладиган дронлар стадионнинг периметри бўйлаб ёниб турган квадратлар ва трибуналар остидаги парковкалардан учиб ўтди.
Ушбу ролик пойгани уюштирган Drone Racing League (Пойга дронлари лигаси) компаниясига бағишланган. Компания дронлар пойгаси оламининг “Формула 1”и бўлмоқчи.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш