Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 22:15 / 27.01.2016
4364
1 дақиқада ўқилади
Гаагадаги халқаро жиноий суд 2008 йилдаги Грузиядаги вазиятни тергов қилишни бошлади
Гаагадаги халқаро жиноий суд прокуратураси 2008 йилдаги Грузиядаги вазиятни тергов қилишни бошлади. Бу ҳақда суд сайтида маълум қилинди.
2008 йилнинг 1 июлидан 10 октябригача Жанубий Осетия ва Грузияда амалга оширилган жиноятлар тергов қилинмоқда. Жумладан, гап қатағонлар ва тинчликпарвар кучларга ҳужум қилишлар ҳақида кетмоқда.
Аввалроқ Россия бош вазири Дмитрий Медведев 2008 йил 8 августда грузиялик ҳарбийлар томонидан Жанубий Осетиянинг Цхинвали шаҳрининг ўққа тутилишини халқаро ҳуқуқнинг қўпол бузилиши деб атаганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш