Иқтисодиёт | 09:01 / 27.01.2016
2060
2 дақиқада ўқилади

Канада Эронга нисбатан санкцияларни бекор қилиб, Теҳронда элчихонасини очмоқчи

Канада ҳукумати Эронга нисбатан киритилган санкцияларни бекор қилишини ҳамда Теҳронда элчихонасини очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 26 январда Канада ташқи ишлар вазири Стефан Дион маълум қилди.

“Канада санкцияларни бекор қилади, бироқ ядровий қуролга эга бўлиши керак бўлмаган, инсон ҳуқуқлари учун хавф соладиган тузум ва бизнинг иттифоқчиларимиз дўсти ҳисобланмайдиган Эрондаги тузумга муайян ишончсизлик даражасини сақлаб қолади”, деб айтди Дион. Унинг айтишича, санкцияларнинг бекор қилиниши Канада иттифоқчилари билан маслаҳатлашган ҳолда амалга оширилади.

Дион, Канада шунингдек Теҳронда ўз элчихонасини очишини таъкидлаб ўтди, бироқ бунинг аниқ муддатларини айтмади. Канада ўзининг Эрондаги элчихонасини 2012 йилда ёпганди ва Оттавадан эронлик дипломатларни чиқартириб юборганди.

Эронга нисбатан Канада томонидан санкциялар 2010 йилда киритилган. Уларга кўра, Эронга Канададан атом, ракета ва ҳарбий маҳсулот экспорт қилиш, газ, нефть ва нефть-кимё саноатига инвестициялар киритиш, нефть маҳсулотлари экспорти тақиқланган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш