Жаҳон | 16:55 / 27.01.2016
3273
1 дақиқада ўқилади

Керри Шимолий Корея маҳсулотлари ва хизматларига санкциялар қўлланиши мумкинлигини айтди

АҚШ Давлат департаменти раҳбари Жон Керри БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан КХДР маҳсулотлари ва хизматларига қарши санкциялар қўлланиши мумкинлигини истисно қилмади. Бунга шимоллик корейсларнинг ядровий синов ўтказгани сабаб бўлиши мумкин.

Керри бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан бўлган музокаралардан сўнг маълум қилди.

Унинг айтишича, Вашингтон бу санкциялардан оддий халқ жабр кўрмаслигини таъминлайди.

Бундан олдинроқ, Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе Ташқил ишлар вазирлигидан КХДРга қарши тарихдаги энг қаттиқ санкцияларни жорий этиш белгиланган ҳисоботни қабул қилиб олгани ҳақида хабар берилганди.

Икки давлат ўртасидаги муносабатлар 6 январь куни Шимолий Корея водород бомбасини синовдан ўтказгани ҳақида маълум қилгач, янада ёмонлашганди.