Жамият | 09:34 / 27.01.2016
6301
1 дақиқада ўқилади

Ўзбек олимлари қуёшли-ёқилғили иссиқ сув таъминоти тизими қурилмасини яратишди

Ўзбекистон Фанлар академияси С.А.Азимов номидаги "Физика-Қуёш" ИИЧБ ва С.В.Страдубцев номидаги Физика-техника институти олимлари қуёшли-ёқилғили иссиқ сув таъминоти тизими қурилмасини яратишди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлигининг ахборот хизмати маълум қилган.

Мазкур модел гелиотехника, иссиқ сув олишда фойдаланиш учун мўлжалланган. Унинг вазифаси тизим эксплуатациясини соддалаштириш ва ишончлилигини оширишдан иборат.

Муаллифлар - Н.Р.Авезова, А.Г.Бугаков ва А.У.Вохидовга ушбу фойдали модел учун № ФАП 01052 рақамли патент берилган.