Ўзбекистон | 14:15 / 27.01.2016
5490
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик ҳарбийлар “Элбурс ҳалқаси” танловида иштирок этади

Россия ҳарбийлари Армия халқаро ўйинлари доирасида ўтадиган “Элбурс ҳалқаси” номли янги танловга 10дан ортиқ давлатларнинг ҳарбий жамоаларини таклиф қилди. РИА Новости агентлигининг маълум қилишича, булар орасида Хитой, Сербия, Ҳиндистон, Италия ҳамда МДҲ давлатлари бор.

“Биз “Элбурс ҳалқаси”нинг халқаро босқичи учун МДҲнинг 8 давлати (Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон), шунингдек, Хитой, Сербия, Ҳиндистон ва Италияга таклифнома йўлладик”, - деди РФ қуролли кучлари жисмоний тайёргарлик бошқармаси раҳбари полковник Олег Боцман.

Ҳарбий жамоаларнинг беллашуви Кабардин-Болқор республикасида, Элбурс ёнбағрида, Терскол қишлоғи яқинидаги тоғ тайёргарлиги марказида ўтказилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш