Иқтисодиёт | 15:15 / 27.01.2016
2906
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг нефть-газ соҳасидаги инвестициялари 8 фоизга кўпаяди

2016 йилда нефть-газ соҳаси модернизацияси ва ривожланишига йўналтириладиган инвестициялар ҳажми 2015 йилга нисбатан 8 фоизга ошиб, 2.798 млрд долларни ташкил қилади. Бу давлат раҳбарининг янги қарорида акс этди.

Капитал киритмалари структурасида чет эл инвестициялари ва кредитлари 2.104 млрд долларни, “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси маблағлари 216.3 млн долларни, Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитлари 303.5 млн долларни, маҳаллий банклар кредитлари 172.4 млн долларни ташкил қилади.

Хусусан, Россиянинг “Лукойл” компанияси жорий йилда Ўзбекистондаги умумий қиймати 8 млрд доллар бўлган икки лойиҳага 879 млн доллар йўналтиради. Хитойнинг CNPC концерни “Марказий Осиё-Хитой” газ қувурининг Ўзбекистон участкаси тўртинчи линиясини қуришга 800 млн доллар ажратади. “Ўзбекнефтгаз” Қашқадарёдаги икки конни жиҳозлаш ишини якунига етказишга 294 млн доллар йўналтиради, шунингдек, Муборак газни қайта ишлаш заводи модернизациясига 437.4 млн доллар ажратади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш