Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербургдаги “Пятерочка” дўконидан колбаса ўғирламоқчи бўлган жиноятчи дўкон маъмурини травматик қуролдан яралади
Санкт- Петербург ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари Купчинодаги “Пятерочка” дўконидан битта колбаса ўғирлашга уриниш вақтида дўкон маъмурини травматик қуролдан жароҳатлаган кишини қўлга олишди, деб хабар бермоқда шаҳар ички ишлар бош бошқармаси.
“Номаълум жиноятчи дўкондан пулини тўламай бир дона колбаса олиб чиқиб кетмоқчи бўлганда 45 ёшли маъмур томонидан тўхтатилган. Шундан кейин жиноятчи ёнидаги травматик тўппончадан маъмурга тўртта ўқ узган, бироқ дўкон ходимлари томонидан қўлга олинган”, дейилмоқда хабарда.
Жабрланувчи шифохонага ётқазилган. 30 ёшли ҳеч қаерда ишламайдиган жиноятчига қарши жиноий иш қўзғатилади.