Жаҳон | 20:54 / 27.01.2016
6799
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда Аскар Акаевнинг акаси вафот этди

26 январь куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида мамлакатнинг биринчи президенти Аскар Акаевнинг акаси Асанқул Акаев вафот этди. Бу маълумот у ётқизилган шифохонада тасдиқланган.

Унинг ўлими сабаби аниқ айтилмаган.

Марҳумнинг дафн маросимига айни вақтда хорижда бўлган сиёсатчи келиш ниятини билдирган, лекин унинг Қирғизистондаги қариндошлари бунга рўйхушлик билдиришмаган.

Маълумот учун, Асанқул Акаев 1939 йилда Чуй вилояти, Кеминск туманидаги Қизил-Байроқ қишлоғида туғилган. У ўз вақтида Жўқорғи Кенешнинг халқ вакиллари йиғилиши депутати сифатида фаолият кўрсатган.

2014 йилда Аскар Акаевнинг яна бир акаси Болот Акаев вафот этганди.