Жамият | 21:21 / 27.01.2016
5963
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда бемор болани шифохонага олиб кетаётган вертолёт йўқолиб қолди

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида санавиацияга тегишли UP-MD 600-N вертолётини қидириш ишлари олиб борилмоқда. Бу вертолёт шифохонага бемор болани олиб кетаётганди. Бу ҳақда "Интерфакс" Қозоғистон Республикаси фавқулодда вазиятлар қўмитасига асосланган ҳолда маълум қилган.

Қайд этилишича, вертолёт учувчиси билан алоқа маҳаллий вақт билан соат 16:55да узилиб қолган. Вертолёт соат 17:10да манзилга етиб бориши кутилаётганди.

Унинг бортида жами 5 киши бўлган: бемор бола, унинг онаси, шифокор, гемотолог ёрдамчиси ҳамда учувчи.

Айни вақтда кенг кўламли қидирув ишлари олиб борилмоқда. Унда фавқулодда вазиятлар департаменти таркибидаги бўлимлар, полициячилар ва ҳарбийлаш иштирок этишмоқда.