Спорт | 15:25 / 27.01.2016
4487
2 дақиқада ўқилади

Санжар Турсунов Қатарнинг “Умм Салал” жамоаси билан 1,5 йиллик шартнома имзолади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Санжар Турсунов янги жамоаси билан битим тузди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатди.

29 ёшли футболчи 2014 йилда Россиянинг "Волга" жамоасидан кетгач, бугунга қадар Украинанинг “Ворскла” жамоаси сафида тўп сураётганди. У эндиликда фаолиятини Қатар Юлдузлар Лигасида, "Умм Салал" жамоасида давом эттиради.

"Санжар Турсунов шу ой аввалида жамоани тарк этган эронлик футболчи Андраник Темуряннинг ўрнини тўлдириш учун харид қилинди", деб ёзади Қатар Юлдузлар Лигаси расмий сайти ушбу трансфер ҳақида.

Таъкидланишича, футболчи 27 январь, сешанба куни клуб билан 18 ойга мўлжалланган шартномага имзо чеккан. Трансфер қиймати маълум қилинмаган.

Шунингдек, Турсунов ўзининг янги жамоаси билан сешанба кунги машғулотларда қатнашган. Унинг “Умм-Салал” таркибидаги дебюти 28 январь куни чемпионат пешқадами “Ар-Раян”га қарши ўйинда бўлиши кутилмоқда.

Манба: Санжар Турсунов «Ворскла» жамоасини тарк этди

Санжар Турсунов фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттиради

Санжар Турсуновнинг янги жамоаси номи маълум бўлди

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш