Жамият | 18:22 / 27.01.2016
3745
1 дақиқада ўқилади

«Сезар» киномукофотига номзодлар номи маълум қилинди

Франция кинематография технологияси ва санъати академияси «Сезар» мукофоти учун номзодларни маълум қилди. Бу ҳақда Variety нашри хабар тарқатган.

Хабарда келтирилишича, номзодлар қаторида «Маргарита», «Ёшлигимдан уч хотира», «Мустанг» («Оскар»га Франция номидан номзод) ва «Дипан» (Канн фестивалида «Олтин пальма япроғи» олган) каби номлар бор.

«Маргарита» ва «Ёшлигимдан уч хотира» фильмлари 11тадан йўналиш бўйича, «Мустанг» ва «Дипан» 9тадан йўналиш бўйича тақдим қилинган. Шунингдек, «Янги қон» ва «Менинг қиролим» картиналари 8тадан йўналиш бўйича ғолибликка даъвогарлик қилишади.

«Сезар» мукофотларини топшириш маросими 26 февраль куни ўтказилади. Ғолибларга совринларни Майкл Дуглас топширади.