Жаҳон | 20:00 / 27.01.2016
4998
1 дақиқада ўқилади

Хиллари Клинтон Обамани Олий суд таркибига киритиш ғоясига “Вау!” дея ҳайратланди

АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон Барак Обамани Олий суд таркибига киритиш таклифига ижобий фикр билдирди, деб ёзмоқда The New York Times нашри.

Маълум қилинишича, Клинтонга сайловчилар билан учрашувда агар у президент бўлса, Обаманинг номзодини Олий суд аъзоси бўлиш учун таклиф қилишга тайёрми, дея савол берилди.

“Вау, қандай ажойиб фикр. Менга буни ҳеч ким таклиф қилмаганди. Вау! Бу менга маъқул. Вау!” дея жавоб қайтарди Клинтон.

Клинтоннинг айтишича, Обама бу лавозимни рад этиши мумкин, чунки “унинг бошқа ишлари ҳам бўлиши мумкин”.