Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юлдуз Усмонованинг янги мусиқий альбоми тақдимоти DVD дисклари 31 январь куни сотувга чиқарилади
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова 2015 йилнинг 22 декабрида Тошкент шаҳридаги “Наврўз” ресторанида “Мен сен билан қироличаман” номли, 30 йиллик ижодий фаолиятидаги 60-мусиқий альбомини кичик концерт кўринишида тақдимот этганди. Бу тақдимотда йигирмага яқин қўшиқлар куйланган эди.
Маълум қилинишича, жорий ҳафта охирида мазкур концерт дастурининг DVD ҳамда Blu-ray форматидаги дисклари сотувга чиқади. 31 январь кунидан бошлаб Тошкент шаҳридаги Discovery дўконларидан шундай дискларни харид қилиш мумкин бўлади.



Юлдуз Усмонова 30 йиллик ижодий фаолиятидаги 60-мусиқий альбомини тақдим этди
Юлдуз Усмонованинг янги альбоми тақдимотидан репортаж
Kun.uz'да интервью - Юлдуз Усмонова: «Инсон умри сўнгига қадар дарс олиши лозим»