Жаҳон | 09:44 / 28.01.2016
5653
2 дақиқада ўқилади

АҚШда уч нафар ўта хавфли жиноятчининг қамоқдан қочиши туфайли 5 киши ҳибсга олинди

АҚШнинг Калифорния штатидаги қамоқхонадан уч нафар ўта хавфли жиноятчи, жумладан прокуратура ходимларидан бири томонидан “Ганнибал Лектер” деб номланган эронлик жиноятчининг қамоқдан қочиши туфайли 5 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда 27 январда қамоқхона жойлашган Оранж округи шерифи Сандра Хатченс матбуот-анжуманида маълум қилди.

Хатченснинг айтишича, қочқинларга ёрдам берганликда гумон қилинганларнинг ҳибсга олинишига тергов олиб келган, бироқ тергов уларнинг барчаси қочишнинг ташкилотчилари бўлиши мумкинлигига ишончи комил эмас.

Қочоқлар 43 ёшли Бак Дуонг, 20 ёшли Жонатан Тье ва 37 ёши Ҳусайн Найерий турли оғир жиноятларни содир этганлиги учун қамоқхонада судланишларини кутиб ўтиришган бўлган.

Оранж округи прокурори ўринбосари Хизер Браун жиноятчилардан бири, одамларни ўғирлаш ва шафқатсиз қийнашда айбланаётган Найерийни “Қўзилар сукути” (“Молчание ягнят”) фильмидаги ёвуз жиноятчи “Ганнибал Лектер”га қиёслаб, уни шундай атаган. Брауннинг айтишича, жиноятчи “жуда ақлли, зўравонликка ўта мойил ва айёр” жиноятчидир. Бироқ округ прокурори Тони Ракаукас ўз ўринбосарининг бу сўзларига қўшилмаслигини ва улар “нобоп ва шошилинч” айтилгани таъкидлаб ўтган.