Технология | 20:22 / 28.01.2016
2555
2 дақиқада ўқилади

Google смартфонларни объектларни “таний олишга” ўргатади

Google компанияси Movidius компанияси билан Android-смартфонлар учун инновацион чиплар етказиб бериилиши борасида битим тузди. Инновацион процессорлар смартфонларга фотосурат ва видеода нима тасвирланганини англашга ёрдам беради. Бунда смартфонлар одамлар юзлари ёки кўчадаги белгилар каби объектларни серверларга мурожаат қилмай, автоном ҳолатда таний олади.

Бунга мисол сифатида ўтган йили ишга туширилган “Google Фото” хизматини келтириш мумкин, бу хизмат суратларни теглар ва белгилар билан белгилаш заруриятидан халос қилади. Компьютер кўриши алгоритмлари суратда нима тасвирланганини (салат, пицца) аниқлашга ва уларни автоматик равишда тематик альбомга (“Егулик”) йиғишга ёрдам беради. Бироқ “Google Фото” ишлаши учун интернетга уланишни талаб қилади, чунки объектларни таниш қурилманинг ўзида эмас, балки серверларда амалга оширилади.

Google объектларни таниш вазифасини смартфоннинг ўзига бажариши, фойдаланувчи эса сурат серверда қайта илшловдан ўтгунча пойлаб ўтирмаслигига эришмоқчи. Технология катта салоҳиятга эга: у имконияти чекланган одамларга кўчада мўлжални осон олиш, саёҳатчиларга эса йўл кўрсаткичлари ва турли ёзувларни бир зумда таржима қилишга ёрдам беради.

Google янги ҳамкорлик доирасида Movidius компаниясидан бир нечта MA2450 процессорлари ва зарурий дастурни сотиб олади. Битимнинг молиявий томонлари ва янги технологиянинг чиқиши муддатлари ошкор этилмаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш