Жаҳон | 17:45 / 28.01.2016
2662
1 дақиқада ўқилади

Греция қирғоқлари яқинида қочқинлар минган кема чўкиши туфайли 24 киши ҳалок бўлди

Грециянинг Самос ороли яқинида қочқинлар кетаётган яна бир кема ҳалокатга учради ва 24 киши чўкиб кетди. Улардан 10 нафари болалардир.

Шунингдек 11 киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.

AFP агентлиги хабарига кўра, кемада жами 45 киши бўлган.

Қутқарув амалиётида Греция соҳилбўйи хавфсизлик хизмати ходимлари ва Frontex Европа чегара агентлиги иштирок этди. 10 киши қутқариб олинган.

Миграция ишлари бўйича Халқаро ташкилот маълумотига кўра, 2015 йилнинг январидан буён Ўрта Ер денгизи орқали Европага 704 минг нафардан ортиқ киши ўтган. Уларнинг асосий қисми Грецияда қўним топган. Италияга 139,5 минг қочқин қабул қилинган. Денгиздаги ҳалокатларда бу вақт ичида ҳалокатга йўлиқиб, 3,2 мингдан ортиқ киши чўкиб кетган.