Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия ҳукумати Googleни 300 млн евро солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбламоқда
Италиянинг тегишли органлари Google корпорациясини 2008-2013 йиллар давомида солиқ тўламай келганликда айблади. Қарздорликнинг умумий ҳажми 300 млн еврони ташкил қилади. Бу ҳақда La Repubblica газетаси мамлакат прокуратурасига таянган ҳолда маълумот бермоқда.
Идора ходимлари тўплаган маълумотларга қараганда, корпорация 800 млн евролик даромади ҳақида маълумот бермай, пулларни Италиядан Ирландиядаги штаб-квартирасига кўчирган.
Маълум бўлишича, корпорация раҳбарияти Италия билан музокара олиб бориб, компенсация тариқасида 150-200 млн евро таклиф қилган, аммо ҳозирча келишувга эришилмаган.