Жаҳон | 13:36 / 28.01.2016
3579
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея КХДРнинг ракета учиришга тайёрланаётганини шубҳа остига олди

Сеул Шимолий Корея баллистик ракеталар учиришга тайёргарлик кўраётганини тасдиқлайдиган ҳеч қандай белгиларни кузатмаяпти. Бу ҳақда Жанубий Корея миллий мудофаа вазирлигининг расмий вакили Ким Мин Сок айтиб ўтди.

Илгарироқ Япония матбуотида КХДРнинг баллистик ракеталар учиришга ҳозирлик кўраётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди. “Шимолий Кореянинг янги провокациялари Пхеньянга хос тарзда кутилмаганда амалга оширилади”, - таъкидлади вазир.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш