Жамият | 12:41 / 28.01.2016
7349
1 дақиқада ўқилади

Келинлар ва қайноналарнинг ўхшашлиги тушунтириб берилди

АҚШ, Япония ва Буюк Британияда ишлаб келган тиббиёт ходимлари келиннинг ҳиссий ҳолати унинг онасидан ўтишини кўрсатиб беришди. Тадқиқот натижалари Journal of Neurosciencе журналида чоп этилди.

Калифорния университети ходимларининг ёзишича, миянинг магнит-резонанс томографияси ёрдамида оналар ва қизларнинг ҳиссий ҳолати ва кайфияти бир хил бўлиши кўрсатиб берилди.

Тадқиқотда Калифорнияда истиқомат қилувчи 35 оила аъзолари қатнашди. Шу боис, уларнинг фикрича, эркаклар рафиқасининг феъли қайнонасининг феъли билан бир хиллигидан нолишади.