Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Манба: Шимолий Корея кейинги ҳафтада узоқ масофали таъсир доирасига эга ракетани учириши мумкин
Шимолий Корея кейинги ҳафта давомида узоқ масофали таъсир доирасига эга ракетани учириши мумкин, деб хабар бермоқда Япония ҳукуматидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда Kyodo агентлиги.
Манбанинг айтишича, йўлдошдан олинган суратларни таҳлил қилиш ёрдамида олинган маълумотларга кўра, Шимолий Корея ракетани мамлакатнинг шимоли-ғарбида жойлашган “Сохэ” полигонидан учириши мумкин.
Аввалроқ АҚШ Давлат котиби Жон Керри БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан Шимолий Кореянинг ядровий синовларига жавобан бу мамлакат маҳсулотлари ва хизматларига санкция киритилиши мумкинлигини айтганди. Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Юн Бён Се Шимолий Корея ядровий муаммосини ҳал қилгани яқин орада Россияга ташриф буюриш имкониятини кўраётганини айтганди.
Шимолий Корея ва минтақадаги бошқа давлатлар ўртасидаги муносабатлар Шимолий Корея 6 январда водород бомбаси синовини муваффақиятли амалга оширганини эълон қилгандан кейин кескинлашиб кетди. Жаҳоннинг кўплаб давлатлари ва халқаро ташкилотлар бу синовларга кескин салбий муносабат билдирдилар ва Шимолий Кореянинг бу ҳаракатларини қораладилар.