Жаҳон | 15:56 / 28.01.2016
6464
1 дақиқада ўқилади

НАТО бош котиби: Россия Европада чегаралар ўзгариши сари ҳаракат қилмоқда

Россия ва НАТО шаффоф ҳамда ўзаро ҳурматга асосланган муносабатларни сақлаб қолиши керак. Бу ҳақда НАТО эълон қилган 2015 йилги анъанавий ҳисоботида сўз боради.

Мазкур ҳисобот тақдим этилган матбуот конференциясида НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россия шарқий йўналишда ўзини тажовузкор тутаётганини ҳам айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, НАТО Россиянинг Европада чегаралар ўзгаришлари сари ҳаракат қилаётганини кўрмоқда. Айнан шу сабабли Россия ўз ҳарбий қудратини оширмоқда.

Бош котибнинг қайд этишича, Россия ҳукуматининг ҳаракатлари кўплаб НАТО давлатларини ўз ҳарбий харажатларидаги қисқартиришларни тўхтатишга мажбур қилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш