Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ТИВ сайтида хабарлар хитой тилида ҳам бериб борилиши йўлга қўйилди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги сайтининг янги қисмида хитойча версия жорий этилди.
"ТИВ веб-саҳифасининг “Ўзбекистон Республикасининг ШҲТга 2015-2016-йиллардаги раислиги” деб номланган махсус қисми хитой тилида эътиборингизга тақдим этилмоқда.
Мамлакатимизнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига амалдаги раислиги доирасида ШҲТ, унинг низомий органлари ва бошқа тузулмалари фаолияти ҳамда қабул қилинган қарорлар билан жамоатчиликни яқиндан таништириш режалаштирилмоқда", дейилади сайт хабарида.
Шу тариқа, ҳозирги вақтда махсус қисмда материаллар ўзбек, рус, хитой ва инглиз тилларида жойлаштирилмоқда.