Жамият | 16:22 / 28.01.2016
5877
1 дақиқада ўқилади

Россия етимхоналардан бирида болалар электрошокер билан жазолангани аниқланди

Россиянинг Иркутск вилоятидаги Братск шаҳрида жойлашган 25-рақамли етим болаларга мўлжалланган мактаб-интернатда болаларга азоб берилгани билан боғлиқ фактлар тасдиқланди. Бу ҳақда Flash Siberia нашри минтақанинг бола ҳуқуқлари бўйича вакили Светлана Семёновага таянган ҳолда маълумот бермоқда.

“Тарбияланувчиларга нолойиқ муносабат кўрсатилгани фактлари вакилга йўлланган кўплаб мурожаатларда акс этган бўлиб, улар тасдиқланди”, - дейилади хабарномада. Илгарироқ маҳаллий матбуотда хабар қилинишича, интернат тарбияланувчилари уларнинг ҳақорат қилингани, улар электрошокерлар билан урилгани ҳақида вакилга шикоят ёзган.