Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони Россияга нефть қазиб олиш ҳажмини 5 фоизга камайтиришни таклиф қилди
Саудия Арабистони Россияга нефть қазиб олиш ҳажмини 5 фоиз (бир суткада 0,5 миллион баррелдан кўпроқ)га камайтиришни таклиф қилди. Бу ҳақда Газете.Ru икки мамлакатнинг нефь ишлаб чиқарувчилари ўртасидаги бўлиб ўтаётган музокаралардан хабардор ахборот манбасига таяниб маълум қилди.
Айни пайтда томонлар дунё бозоридаги таклифни камайтиришнинг турли имкониятларини муҳокама қилишмоқда, дея ойдинлик киритди ахборот манбаси.
Бундан аввалроқ эса Саудия Арабистони нефть нархи билан боғлиқ масала ва қазиб олишни камайтириш имкониятларини муҳокама қилиш учун ОПЕК аъзолари учрашувини ўтказиш ташаббуси билан чиққан эди.