Иқтисодиёт | 09:22 / 29.01.2016
2573
2 дақиқада ўқилади

«Ъ»: Россияда йўловчи самолётлари миқдори охирги 10 йилдаги минимумни ташкил қилди

Россия авиакомпаниялари авиаташувларга талабнинг пасайиши ва иқтисодий инқироз туфайли 2015 йилда йўловчи самолётлари паркини охирги 10 йил ичидаги минимал даражагача қисқартирди. Бу ҳақда Россия Фуқаролик авиацияси давлат илмий тадқиқот институти экспертларига иқтибос келтирган ҳолда “Коммерсантъ” газетаси ёзмоқда.

Таъкидланишича, Россия авиакомпанияларига самолётларни етказиб бериш икки баробарга қисқарган. 2015 йилда Россия авиакомпаниялари 753 та йўловчи самолётидан фойдаланган, улардан 547 таси магистрал ва 206 таси ҳудудий самолётлар бўлган.

Бутун авиапаркдан 72 фоиз самолётни хорижда ишлаб чиқарилган самолётлар ташкил қилган, бунда ўртамагистрал Boeing 737 ва Airbus A320 самолётларига Россия фуқаролик авиацияси йўловчилар ташиш умумий ҳажмининг 95 фоизи тўғри келган.

Экспертларнинг фикрича, авиапаркнинг қисқаришига бозордан “Трансаэро” (70 дан ортиқ самолёт) авиакомпаниясининг кетиши асосий сабаб бўлган. Шу билар бирга бу компаниянинг самолётлари 2016 йилда “Россия” авиакомпанияси таркибида яна бозорга қайтиши мумкин. Шунингдек, “ЮТэйр” ва “Северный ветер” авиакомпаниялари ҳам ўз самолётлари сонини қисқартирганлар.

“Бошқа қолган самолётлар бозордан енгиб бўлмайдиган вазиятлар – ёки фойдаланувчининг лицензияси қайтариб олиниши, ёки бозорнинг бутун бир сегменти – Миср ва Туркияга парвозларнинг тугатилиши туфайли кетган”, деб айтди “Авиапорт” ижрочи директори Олег Пантелеев. Унинг фикрича, ҳозирда қолган самолётлар ҳам меъёридан кўп.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш