Жаҳон | 11:02 / 29.01.2016
2101
1 дақиқада ўқилади

Австралия жануби-шарқида кичик самолёт қулаши оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлди

29 январь куни Австралия жануби-шарқида енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда маҳаллий 3AW радиоси хабар берган.

Самолёт Виктория штатидаги Барвон-Хедс шаҳри яқинидаги денгизга қулаган. Воқеа жойига соҳил қўриқлаш хизматининг иккита кемаси ва битти вертолёт юборилган.

ОАВ маълумотига кўра, ҳозирча 3 кишининг жасади топилган. Қурбонлар сони ҳақида расмий маълумот берилмаган. Самолётда жами 5 киши бўлган. Гувоҳлар бу вақтда ҳудудда ҳаво шароити кўришни ёмонлаштирар даражада бўлганини қайд этишган.