Ўзбекистон | 19:30 / 29.01.2016
10981
1 дақиқада ўқилади
Давлат божхона қўмитаси раисининг янги ўринбосари тайинланди
2016 йил 21 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2475-сон қарорига мувофиқ Муталибджан Салиев янги лавозимга тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали хабар берган.
"Муталибджан Салиев Обиджонович Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари этиб тайинланди", дейилади хабарда.
Давлат божхона қўмитаси раиси Зоҳид Дусанов ҳисобланади. Унга ўринбосар бўлган Салиев бунгача Сирдарё вилояти божхона бошқармаси сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди.