Жаҳон | 19:51 / 29.01.2016
3418
1 дақиқада ўқилади

Intercept: АҚШ ва Британия Исроилнинг учувчисиз парвоз қурилмалари ортидан кузатган

АҚШ ва Буюк Британия разведка хизматлари Исроилнинг учувчисиз парвоз қурилмалари ортидан мунтазам жосуслик қилган, деб ёзмоқда The Intercept.

Маълум қилинишича, АҚШ ва Британия махсус хизматлари учувчисиз парвоз қурилмалари узатган фото ва видеомаълумотлар ҳамда уларнинг навигация асбоблари маълумотларини олган. Парвоз қурилмаларининг назорат тизими бузилгани ҳолати АҚШ махсус хизматларининг собиқ ходими Эдвард Сноуден тақдим қилган ҳужжатлар туфайли маълум бўлди. Дронлар ортидан кузатув Кипр ҳудудидан амалга оширилган.

Исроил ҳукумати бу маълумотга ҳеч қандай изоҳ бермади.

Аввалроқ АҚШ махсус хизматлари Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ортидан жосуслик қилганлари маълум бўлганди.