Жаҳон | 07:54 / 29.01.2016
3572
1 дақиқада ўқилади

Ироқда АҚШ бошчилигидаги коалиция аскари ҳалок бўлди

Ироқ ҳудудида АҚШ бошчилигида ИШИДга қарши курашаётган коалиция ҳарбийларидан бири ҳалок бўлган. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар берган.

Америкаликлар томони маълумотига кўра, бу аскарнинг ўлими ҳарбий амалиёт вақтида рўй бермаган.

Айни вақтда воқеа юзасида текширувлар олиб борилмоқда. Тез орада батафсил маълумотлар берилиши айтилган.

Бундан олдинроқ, 28 январь куни коалиция самолётлари Ироқ ва Сурия ҳудудида ИШИД жангариларига қарши 18та зарба йўллагани ҳақида хабар берилганди.