Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Land Rover 68 йил давомида ишлаб чиқарилган “Дэфендер” йўлтанламасини ишлаб чиқаришни тўхтатди
Land Rover компанияси 68 йил давомида ишлаб чиқарилган “Дэфендер” йўлтанламасини ишлаб чиқаришни тўхтатди. 29 январда компаниянинг Англиянинг Солихаллдаги корхонасидан бу моделнинг охирги 15 таси чиқарилди.
Бу машиналар орасида моделнинг ишлаб чиқарилишдан олиниши учун махсус яратилган Heritage модификацияси ҳам бўлди. Машина 1948 йилда ишлаб чиқарилган Land Rover Series I моделига ўхшаш яшил ранг кузов ва матоли томга эга бўлди.
Ҳозирги “Дэфендер” Land Rover Series’нинг давоми бўлган. У 1983 йилда яратилган ва айни кунгача сезиларли ташқи ва конструктив ўзгаришларсиз ишлаб чиқарилганди. 2015 йил ёзида британияликлар моделнинг икки миллионинчи нусхасини ишлаб чиқаришганди, кейинчалик бу машина аукционда 400 минг фунт стерлингга (550 минг евро) сотилган.
Кейинги авлоддаги Land Rover Defender 2018 йилда ишлаб чиқарилади. Алюминий платформасида қуриладиган янги йўлтанламаснинг двигателлари орасидан Ingenium оиласига мансуб 2 литрли бензинли ва дизелли “турботўртлик”лар ҳамда атмосферали ва компрессорли 3 литрли V6 двигателлари ўрин олади.
Янги йўлтанламас камида 5 та турли кузов билан тақдим қилинади, улар орасида пикап ва 5 эшикли 7 ўриндиқли версияси ҳам бўлади.

Йўлтанламас компаниянинг Словакиядаги янги корхонасида ишлаб чиқарилади, бу корхонани яратиш учун Jaguar Land Rover альянси бир млрд фунт стерлинг маблағ сарфламоқчи.