Иқтисодиёт | 13:49 / 29.01.2016
2760
1 дақиқада ўқилади

Назарбоев нефть нархининг пастлигига кўникиш лозимлигини таъкидлади

Нефть нархининг тушиши охирги чегарага етиб келмоқда, эндиликда Қозоғистон нархларнинг пастлиги шароитида яшашга ўрганмоғи лозим. Бу ҳақда мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев “Нур Отан” партиясининг навбатдан ташқари XVII съездидаги чиқишида айтиб ўтди.

“Геосиёсий силсила якунига етмоқда, ғайритабиий ҳеч нарса йўқ, - деди у. – Жануби-Шарқий инқироз 1997 йили бошланган эди, 1998 йили эса дунё Осиё инқирози оқибатларини бошидан кечирди, эсга олсак, 1998 йили нефть баррели 9.8 долларга тушиб кетди, сўнг ўн йиллар давомида нарх кўтарилиб, 120 долларга етди”.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш