Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 23:10 / 29.01.2016
3733
1 дақиқада ўқилади
Нидерландия Сурияга ИШИДга қарши курашиш учун қирувчи самолётлар юборади
Нидерландия ҳукумати Сурияга ИШИДга қарши курашиш учун қирувчи самолётлар юборишга қарор қилди, деб хабар бермоқда RTL телеканалига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.
Таъкидланишича, Нидерландия аввалроқ Ироққа 6 та F-16 қирувчи самолётини юборган. Бироқ Сурияга юбориладиган самолётлар сони бўйича аниқлик киритилмаган.
АҚШ ҳукумати аввалроқ Нидерландиядан ИШИД жангариларига қарши курашга қўшилишини сўраган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш