Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 00:26 / 29.01.2016
4039
1 дақиқада ўқилади
Олланд: Франция ва Эрон икки томонлама муносабатларда янги боб очди
Франция ва Эрон икки томонлама муносабатларда янги боб очди, деб айтди Франция президенти Франсуа Олланд. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
“Эрон президенти 17 йилдан бери Францияга келмаганди. Бугун биз муносабатларимизда янги бобни очдик. Умид қиламанки, ҳамкорлигимиз ҳаммага фойдали бўлади”, деб айтди Олланд.
Олланд, шунингдек, Эрон президентининг икки кунлик ташрифи давомида томонлар турли соҳаларга оид 30 га яқин битим тузишганини маълум қилди.