Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЎзДЖТУда “Researcher connect” дастури мутахассиси Жо Шаффер тренинг ўтказди
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг янги биноси очилганидан буён ўтган вақт давомида иккинчи марта йирик семинар-тренингга мезбонлик қилди.
Британия Кенгаши, Инновацион методикаларни ривожлантириш Республика илмий-амалий маркази, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳамда “Истеъдод“ жамғармаси ҳамкорлигидаги анжуман “Research management“ (“Тадқиқотлар бошқаруви”) номини олди.
Кун тартибидаги амалий машғулотлар Британия Кенгашининг “Researcher connect“ глобал дастурига кирувчи методик топшириқлардан иборат. Ушбу дастур олимлар ва таълим соҳасидаги раҳбарларнинг илмий мулоқот маҳоратларини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган.

200 нафарга яқин тилшунослар, илмий тадқиқотчи ва ёш олимларни жамлаган анжуманда халқаро нашрларда илмий мақолалар чоп этиш билан боғлиқ тизимли йўл-йўриқлар ўрганилди. Бунда “Researcher connect” дастурининг тажрибали тренери ва маслаҳатчиси Жо Шаффер илмий персонални шакллантириш, ҳамкасбларнинг мулоқот муҳити, чет тиллар соҳасидаги тадқиқотлар бўйича маърузаларини тақдим этди.
Дастур юртимизда илк марта 2015 йилнинг январь ойида 30 нафар тадқиқотчи ва 400 дан ортиқ катта илмий изланувчилар учун ташкил этилган эди.
