Жамият | 15:55 / 29.01.2016
10697
1 дақиқада ўқилади

Озодбек Назарбековнинг концерт кунлари қисқариши сабабларига ойдинлик киритилди

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг бу йилги концерт кунлари аниқ бўлди. Хонанда 10-20 апрель кунлари “Истиқлол” санъат саройида “Меҳринг сабаб” деб номланган яккахон концерт дастурини тақдим этади.

Концерт баннерида унинг фонограмма орқали ижро этилиши маълум қилинган. Darakchi.uz сайти аввалги сал кам бир ойлик концерт жонли ижрода бўлгани сабаб мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида хонанданинг маъмури билан боғланди.

- Концерт кунларини 10 кун деб эълон қилганимизга сабаб, чипталарнинг сотувини кузатамиз, агар чипталар қолмаса яна қўшимча кунларни банд қилишимиз мумкин. Фонограмма масаласига келадиган бўлсак, ўтган йилги концертимизда ҳам фонограммада ижро этилади деб, жонли ижрода концерт қўйганмиз. Бу йил дастур қандай ижрода бўлишини ҳали вақт кўрсатади. Эҳтимол жонли, балки фонограмма бўлиши ҳам мумкин.