Жамият | 17:20 / 29.01.2016
5618
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда йўл патрули ходимини капот устида “айлантириб” келган ҳайдовчи 15 йилга қамалиши мумкин

Қирғизистонда йўл патрули ходимини капот устида “айлантириб” келган ҳайдовчи 10-15 йилга озодликдан чиқариши мумкин. Бу ҳақда ички ишлар вазири Мелис Турғанбоев маълумот берди.

Кеча Бишкек марказида BMW ҳайдовчиси ИИВ ходимининг тўхташ ҳақидаги талабларига бўйсунмади, уни тўхтатишга уринган ходимни уриб юборди. Машина капотига илашиб олган ИИВ ходими маълум масофа юрилганидан сўнг сакраб қолди.

Жабрланувчига ёрдам кўрсатилди, машина аниқланиб, 22 ёшли эгаси қўлга олинди, автомобилнинг ўзи жарима тураргоҳига жойлаштирилди.