Жамият | 15:32 / 29.01.2016
4783
2 дақиқада ўқилади

Райҳон дунёдаги “салбий ўзгаришлар”га қарши қўшиқ билан курашади

Хонанда Райҳон санъаткорлар, сиёсатчилардан фарқли равишда, ўз ижоди билан дунёдаги салбий ўзгаришларга қарши курашишларини, ўзи ҳам бу борада иш олиб бораётганини таъкидлаб ўтди.

“Айнан шу борада янги қўшиқ куйлашни режалаштирганмиз, - деди у Shov-shov.uz сайтига берган интервьюсида. – Биз санъаткорлар сиёсатчилардан фарқли ўлароқ, бу борада қўшиқ орқали қандайдир ҳисса қўшишимизга умид қиламан. Худога шукур, биз шундай мамлакатда яшаяпмизки, фарзандларимиз осуда тун бағрида ухлаб, кулиб турган қуёш меҳри ила уйғонмоқда. Ҳар бир ватандошимиз ўз севимли касби билан шуғулланиб, юрт фаровонлигига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Бундай ёрқин ҳаёт бахтдан жўшиб куйлашга замин яратади!”.

“Халқимиз, миллатимиз ҳақида кўпроқ куйлайман, - сўзида давом этди қўшиқчи. – Аждодларимиз билан фахрланамиз. Ўсиб келаётган янги авлодлар ҳам бугунги инсонлар билан фахрланишини истайман. Миллат айирмайман. Мен учун икки тоифа одамлар бор, холос. Яхши ё ёмон. Умуман, дунёдаги турли миллат эгаларига боқиб, бир хулоса қилиш мумкин: ўзбеклар барибир бошқача! Концертимдаги бош тематика – миллатимизга хосликдир!”.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш