Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Темир йўл чипталари нархидан овқатланиш ва қўшимча хизматлар учун тўлов чиқариб ташланди
“Ўзтемирйўлйўловчи” компанияси 2015 йил 31 декабрдан поезд чипталари нархидан қўшимча хизматлар, жумладан овқат учун тўлов чиқариб ташланди. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси талаби асосида амалга оширилди.
Қўмитанинг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармасидагиларнинг Газета.uz`га хабар қилишича, мазкур иш фуқароларнинг мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилган. Ишни кўриб чиқиш жараёнида “Ўзтемирйўлйўловчи” “Шарқ” ва “Насаф” поездларида чипта нархига овқатланиш учун 5335 сўм миқдорида қўшимча тўлов жорий қилган.
“Ўзтемирйўлйўловчи”нинг ушбу ҳаракатида “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21-модда 2-бандида кўзда тутилган қоидаларининг бузилиш аломатлари аниқланди. Унга кўра, Сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас.
Рақобат қўмитасининг махсус комиссияси вазиятни ўрганиб чиқиб, “Ўзтемирйўлйўловчи” манзилига қонун бузилишини тартараф этиш ҳамда келгусида бу каби қоидабузарликларга йўл қўймаслик вазифаси топширилди.