Жамият | 08:50 / 29.01.2016
3146
1 дақиқада ўқилади

The Libertines гуруҳи концерти вақтида ўғри бошқа ташриф буюрувчилардан 38та телефон ўғирлади

Буюк Британиянинг Уэст-Мидлендс тумани полицияси Бирмингем шаҳрида The Libertines гуруҳи концерти вақтида 38та бегона телефонни ўғирлаб, иштони ичига бекитган шахсни қўлга олди.

Қайд этилишича, 30 ёшли бу шахс телефонларни оёқларига боғлаб чиққан. У концертни тарк этаётганида қўлга олинган.

Маълум бўлишича, бундан олдин ҳам, The Libertines гуруҳининг Манчестердаги концерти вақтида шунга ўхшаш ҳолат рўй берганди.

Бирмингем полициясининг фейсбукдаги саҳифасида концертга ташриф буюрувчилар залга киришдан олдин қимматли буюмларини сақлаш учун топшириш тавсия қилинган.