Жамият | 12:22 / 29.01.2016
3267
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 2015 йилда табиатдан ноқонуний равишда фойдаланганлардан 731,7 млн сўмдан ортиқ жарима ундирилди

Тошкент шаҳрида табиатдан ноқонуний равишда фойдаланганлик учун йил бошидан буён 23 млн сўмдан ортиқ жарима солинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ахборот хизмати маълум қилди.

2015 йилда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли қарори талабига кўра табиатдан фойдаланувчилар томонидан берилган мурожаатларга кўра жойига чиқиб дов-дарахтларнинг ҳолати ўрганилиб, маҳаллий ҳокимликларга 1578та хулосалар киритилди.

Мазкур қарор талабига кўра, Тошкентда ўсимлик дунёсидан махсус фойдаланганлик учун 2015 йилда 731,7 млн сўм ундирилди. Ноқонуний равишда табиатдан фойдаланганлик учун йил бошидан бери 168та ҳолат бўйича 23,680 млн сўмлик жарима солинди ва ўсимлик дунёсига етказилган 58,504 млн сўмлик моддий зарар ундирилди.