Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдан Нью-Йоркка қўнишларсиз учиш мумкин бўлади
Хабарингиз бор, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 2016 йилнинг кузида икки дона Boeing-787 Dreamliner самолётига эга бўлади. Миллий авиакомпания Ахборот хизматининг Kun.uz`га маълум қилишича, мазкур самолётлар Тошкент-Нью-Йорк рейсида парвозларни амалга оширади.
Boeing самолётлари 2016 йилнинг сентябрь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга етказилади. “Янги самолётлар узоқ ва ўта узоқ халқаро йўналишларда фойдаланишга мўлжалланган. Самолётлар етиб келса, Ташкент — Нью-Йорк йўналиши бўйлаб қўнишсиз парвозларни амалга оширишга жалб этилиши мумкин”, - деди Ахборот хизмати вакили.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Америка корпорацияси билан икки дона Boeing-787-800 Dreamliner ва захира двигателини сотиб олиш бўйича 2008 йилда шартнома имзолаган эди. Битта Dreamliner`нинг катологдаги баҳоси модификациясига боғлиқ равишда 150-180 миллион долларни ташкил этади.