Иқтисодиёт | 08:35 / 29.01.2016
2044
1 дақиқада ўқилади

Украинада давлат компаниялари миқдори 12 баравар қисқартирилади

Украина ҳукумати давлат компаниялари сонини 250тагача туширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда президент маъмурияти раҳбари Борис Ложкинга асосланиб, EurActiv хабар берган.

"Ҳозирда 3 минг атрофидаги давлат компаниялари мавжуд, улардан 1600га яқини ишламаяпти. Бизга 200та, узоғи билан 250таси қолиши ҳам етарли", деган у.

Ложкиннинг сўзларига кўра, қолган компанияларни кейинги бир неча йил ичида, иложи борича тезроқ сотиш керак бўлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш